Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим жараёнга муносиб ҳозирлик

Мамлакатимизда истиқлол йилларида сиёсий, давлат ва ҳуқуқий тизимлар изчил модернизация қилиниши натижасида энг юқори демократик талабларга жавоб берадиган сайлов тизими яратилди. Дунёда умумэътироф этилган демократик қоидалар ва миллий қадриятларимиз асосида шакллантирилган ҳамда амалда бўлган сайлов ўтказишнинг демократик принциплари Конституциямиз ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган.

 

Жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўладиган сайловларга тайёргарлик жараёнида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ айни кунларда жойлардаги сайлов округлари ва сайлов участкаларида бўлажак сайловни уюшқоқлик билан ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

 

Тошкент шаҳридаги 125-Дархон сайлов округи ва унинг таркибидаги 54 сайлов участкаси барча зарур мебель ва бошқа техник воситалар, сайлов қонунчилигига оид адабиётлар билан таъминланган.

 

Мазкур округга қарашли 137-сайлов участкасида ҳам сайловчилар учун қулай шароитлар яратилган. Сайловга оид қонунлар, адабиётлар, участка сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича йўриқномалар асосида иш олиб борилмоқда. Бу ерда интернет тармоғига уланган компьютер, факс, нусха кўчириш аппаратлари ва бошқа жиҳозлар, сайловга оид қонун ҳужжатлари, тегишли қўлланмалар билан тўлиқ жиҳозланган маълумотхона ҳамда она ва бола хонаси мавжуд.

 

– Фуқаролар бўлажак сайловга катта қизиқиш билан қараётир, – дейди 137-участка сайлов комиссияси раиси Гулбаҳор Темирова. – Сайловга оид тадбирлар, сайловчиларнинг комиссия аъзоларига мурожаатлари уларнинг сиёсий фаоллиги ортиб бораётганидан далолат беради.

 

Дарҳақиқат, ушбу сайлов участкасида комиссия аъзолари томонидан Ўзбекистон Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида сайловчиларга маълумотлар берилмоқда. Хусусан, ҳудудда истиқомат қилувчи, сайловда илк бор иштирок этадиган ёшлар учун алоҳида тушунтириш ишлари йўлга қўйилган.

 

– Илк бор сайловда овоз бераман, – дейди Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежи ўқувчиси Азим Эшқобилов. – Сайлаш ва сайланиш мамлакатимиз фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларидан биридир. Бу жараёнда иштирок этиш биз, ёшларга катта масъулият юклайди. Чунки келгусида юртимиз тараққиётига хизмат қилувчи қонунларнинг қабул қилинишида биз овоз берадиган депутатлар фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

 

Б.Мелиқулова, ЎзА

6247

04Декабрь 2014



Долзарб мавзулар