Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Устувор вазифамиз – қишлоқ аҳолиси фаровонлигини ошириш

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр секторнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, шунингдек, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириш, барча қулайликка эга уйларни қуриш, қишлоқда мутлақо янги инфратузилмани шакллантириш, қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада изчил оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

ЎзбекистонМиллий тикланишдемократик партияси қишлоқ ҳаёти фаровонлигини ошириш ва тараққий эттириш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришнинг муҳимлигини эътироф этган ҳолда, ўз Сайловолди платформасида бир қатор вазифаларни белгилади.

 

Мухаммадшакир ХАЛХОДЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказий аппарати Лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолияти мониторинги бошқармаси бошлиғи, “Миллий тикланиш” ДП аъзоси:

 

– Бугун юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида ҳам ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартираётган замонавий, кўркам ва барча қулайликка эга бўлган уй-жойлар қад кўтармоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади”, деган эзгу ғояни ўзида ифода этган махсус давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ҳамда ҳаётга изчиллик билан жорий қилинаётгани бу соҳада янги даврни бошлаб берди.

 

2013 йили бўлиб ўтганЗамонавий уй-жой қурилишиқишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омилимавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари юртимизда уй-жой қурилиши ва ёш оилаларни имтиёзли кредит эвазига тураржой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этдилар.

 

ЎзбекистонМиллий тикланишдемократик партияси қишлоқ аҳолиси ҳаётининг ободлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида қишлоқни ривожлантиришнинг устувор соҳаси сифатида уй-жой қурилиши ва инфратузилмани қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларга имтиёзли фоизларда узоқ муддатли ипотека кредитлари ажратган ҳолда улар учун уй-жой қурилиши давлат дастурининг бажарилиши бундан кейин ҳам тизимли равишда давом эттирилишига кўмаклашишни илгари сурмоқда.

 

Қишлоқларда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳам ЎзМТДПнинг доимий диққат-эътиборида бўлади. Бунда қишлоқларда миллий ҳунармандчилик турларини, оилавий тадбиркорлик ҳамда касаначиликни ривожлантириш эвазига бандликни таъминлашга интилади. Биз бандлик масаласи ҳудудларимизда, хусусан, қишлоқ жойларда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз.

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш ҳам ЎзбекистонМиллий тикланишдемократик партиясидан ҳокимият вакиллик органларига сайланадиган депутатлар вазифаси ҳисобланади.

 

Партиямиз ўз олдига йўловчиларга, жумладан, мамлакатимизнинг олис ва етиб бориш қийин бўлган жойлари аҳолисига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш, хусусан, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари учун имтиёзли транспорт қатновини таъминлашга кўмаклашишни ўз олдига вазифа қилиб қўймоқда. Партиянинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари қишлоқ аҳолисининг шаҳардан кам бўлмаган шароитларда тўкис ва фаровон яшашини таъминлашга кўмаклашишдан иборатдир.

 

Джазил ЮЛДАШЕВ, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти факультети декани, “Миллий тикланиш” ДП аъзоси:

 

– “Миллий тикланиш” демократик партияси Сайловолди платформасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар учун солиқ, божхона имтиёз ва преференциялари ҳамда бошқа шакллардаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш орқали жаҳон бозорига маҳсулотларни, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси остида етказиб беришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни қабул қилишга йўналтирилган вазифалар ўз ифодасини топган.

 

Партия томонидан қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларни қисқартириш, янги, замонавий технологияларни жорий этиш вазифалари белгиланган. Шунингдек, партия республикамиз ҳудудлари ҳамда қишлоқ жойларда фаолият юритиб, истиқболли ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган маҳаллий корхоналар самарадорлигини янада оширишга кўмаклашади.

 

Озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бугун нафақат мамлакатимиз учун, балки бутун дунё учун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифати долзарб аҳамият касб этмоқда. Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотлари зарур технология, норматив ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя қилинмасдан ишлаб чиқарилиши ҳолатлари ҳам учраб турибди. Буларнинг барчаси истеъмол бозорида сифатсиз, баъзи ҳолларда эса хавфли маҳсулотлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

 

Миллий тикланишдемократик партияси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг овқатланиш таркибини такомиллаштириш, мамлакатимизда сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда генлар модификация қилинган организмлардан фойдаланишни чеклаш тарафдоридир.

 

Партия мамлакатимиз пойтахти ҳамда ҳудудларини, шаҳару қишлоқларни ўзаро уйғун ривожлантиришни илгари суради. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ҳудудлар бўйича айрим номутаносибликларга барҳам бериш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган одамларнинг яшаш шароити ва турмуш тарзини тенглаштиришга қаратилган солиқ-бюджет сиёсатини амалга оширишни асосий мақсад сифатида белгилаган.

 

Насиба ХАМДАМОВА, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сариосиё тумани бўлинмаси раиси, “Миллий тикланиш” ДП аъзоси:

 

– Бугун мамлакатимизда маҳалла институтининг мавқеи ва мақомини кенгайтириш, ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Натижада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва жамият ишларида жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги роли тобора ортмоқда.

 

Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисми қишлоқларда истиқомат қилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қишлоқ аҳолиси билан чамбарчас ишлайдиган, уларнинг кундалик эҳтиёж ва муаммоларидан хабардор бўлган, моддий ҳамда маънавий кўмаклашадиган тузилмадир. Қолаверса, айнан маҳалла жойларда “Миллий тикланиш” демократик партиясига бефарқ бўлмаган ёшларимиз онгига ахлоқсизлик, зўравонлик каби иллатларни сингдиришга, уларни халқимиз маънавий ва миллий қадриятларидан узоқлаштиришга уринишларнинг олдини олиш имкониятига эга.

 

Партия маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, унинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал этишда, миллий ва маънавий қадриятлар, урф-одат ҳамда анъаналарни тиклаш ва ривожлантиришда қишлоқ аҳолисининг кенг иштирокини таъминлайдиган фуқаролик жамияти институти сифатидаги фаолиятини кучайтириш тарафдоридир.

 

Миллий тикланишдемократик партияси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вазифаларини кенгайтириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мустақиллигини кучайтириш, маҳалланинг, айниқса, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, оилада соғлом муҳитни шакллантиришдаги фаолияти самарадорлигини ошириш зарур, деб ҳисоблайди.

 

Шунингдек, партия ўз олдига маҳалланинг фуқароларни, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, ижтимоий соҳадаги ишларнинг самарадорлигини кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги ҳиссасини оширишга кўмаклашиш вазифасини қўймоқда.

 

Шерзод РАХИМОВ, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти Кенгаши раиси, “Миллий тикланиш” ДП аъзоси:

 

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш умуммиллий масалага айланди. Бу борада ёшларни, айниқса, болаларни спортга кенг жалб этиш, спортнинг барча турлари билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Юртимизнинг барча ҳудудларида кўплаб спорт мажмуалари бунёд этилди. Айниқса, энг чекка ҳудудларда ҳам халқаро талабларга мос спорт иншоотлари қурилиши қишлоқ болаларининг жаҳон ареналарида муваффақиятларга эришишида муҳим омилга айланди.

 

Жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масаласиМиллий тикланишдемократик партиясининг иқтиқболдаги энг муҳим вазифалари сирасига киради. Партия болалар спортини ривожлантириш, айниқса, энг чекка ҳудудларда ҳам спортни оммалаштириш, ёшларни жисмоний тарбияга кенг жалб этиш, миллий спорт ўйинларини қайта тиклаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда фаол қатнашишни мақсад қилган.

 

Партия бу йўналишда аниқ ишларни амалга оширишга киришди. Хусусан, юртимизнинг барча ҳудудида, ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам турли тарғибот-тушунтириш тадбирлари, спорт мусобақалари, фестиваль ва форумлар уюштирилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар ёшлар орасида спортга, айниқса, миллий спорт ўйинларига қизиқишини кучайтиришда, уларни масъулиятли, кўзлаган мақсадига эришадиган, мард ва ватанпарвар қилиб улғайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Партиямиз миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ўзбек курашини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш, ёшларни уч босқичли тизимдаги оммавий спортга – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ҳамда Универсиада мусобақаларига янада кенг жалб қилиш, мактаб ўқувчиларининг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишига кўмаклашиш масалаларини устувор вазифалар этиб белгилайди.

 

Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни ривожлантиришга қаратилган аниқ лойиҳаларни амалга ошириш кейинги фаолиятимизнинг мезонига айланади.

 

Илхом АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” ДП аъзоси:

 

– Бугун мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш, барча соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, жаҳон ахборот маконига интеграциялашиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

 

ЎзбекистонМиллий тикланишдемократик партияси глобаллашув шароитида халқимизнинг маданий ўзлиги сақланиб қолинишини, унинг янада хавфсиз ривожланишини, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари самарадорлиги ошишига йўналтирилган миллий ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ўз фаолиятининг устувор вазифаларидан, деб билади.

 

Шундан келиб чиқиб, партия аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги фуқароларнинг юқори даражада ахборотга эга бўлишини таъминлаш, қишлоқда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни Сайловолди платформасида илгари сурмоқда.

 

Мамлакатимиздаги аксарият қишлоқларимиз вилоят марказларидан йироқда, тоғ ёнбағирларида жойлашганлиги боис бу жойларда юқори даражада ахборотга эга бўлиш етарли миқёсда таъминланмаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мазкур масалани телерадиоэшиттиришлар тизимини модернизация қилиш, миллий телерадио дастурларини бутун телекоммуникация маконларида ва, энг аввало, мамлакатимизнинг олис минтақаларида ишончли тарзда қабул қиладиган ҳудудларни кенгайтириш орқали ҳал этишни мақсад қилган.

 

Партиямиз қишлоқ аҳолиси ҳаётининг обод ва фаровонлигини оширишда “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, унинг манфаатлари учун” тамойилига асосланади. Фикримизча, фақат шу тамойил билан янада ривожланишни таъминлаш лозим.

 

Сиз, қадрли сайловчиларни 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номзодларига овоз беришга чақирамиз.

 

Фирюза КУБАРЕВА

ёзиб олди,

«Халқ сўзи» газетаси мухбири.

7057

05Декабрь 2014



Долзарб мавзулар