Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва ёшлар

Хоразм вилоятида ҳам 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларга сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Вилоят сайлов комиссияси раиси Раҳимбой Матрасуловнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларда сайловчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратилган. Хусусан, оналар ва болалар ҳамда тиббиёт хоналари зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминланган.

 

Маҳаллий телевидение, радио ва газеталарда сайлов ва унга тайёргарлик жараёнлари кенг ёритилмоқда. Амалдаги қонунларда белгиланган тартибда аҳоли ўртасида тушунтириш-ташвиқот ишлари олиб борилаётир.

 

Хоразм вилояти аҳолисининг 60 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этади. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, тегишли бошқарма ва идоралар ҳамкорлигида Конституциямизнинг 22 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳияти, унинг мамлакатимиз ва халқимиз, жумладан, ёшлар ҳаётида тутган ўрни, сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи хусусида сўз юритилмоқда.

 

– Тадбирларда сиёсий партияларнинг вакиллари ўзларининг мақсад ва вазифалари, ғоялари, амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотлар бермоқда, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг талабаси Моҳинур Одамова. – Мамлакатимизнинг янада тараққий этишига хизмат қиладиган қонунлар яратишга ҳисса қўшадиган, интилувчи, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлайдиган номзод учун овоз бераман.

 

А.Шокиров, ЎзА

5214

05Декабрь 2014



Долзарб мавзулар