Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Участкалар сайловга шай

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга Сурхондарё вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилди. Хусусан, сайлов участкалари замонавий алоқа воситалари, овоз бериш кабиналари, қутилари, компьютер, мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. Оналар ва болалар, тиббиёт хоналари ташкил этилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари кўмагида сайловчилар рўйхати шакллантирилди.

 

Узун туманида ташкил этилган 67 сайлов участкасида сайловларни халқаро нормаларга тўла мос тарзда ўтказиш учун барча зарур шароит яратилмоқда. Туман марказидан олис ҳудудлардаги сайлов участкаларида ҳам мазкур сиёсий жараёнга ҳозирлик ишлари якунланаётир.

 

683-Янгиобод сайлов участкаси олис Боботоғ ҳудудида жойлашган. Мазкур сайлов участкасида тоғли Янгиобод маҳалласида истиқомат қилаётган бир минг етмишдан зиёд фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, Ватанимиз тараққиёти, юртимиз келажаги учун овоз беради. Уларнинг 280 нафардан зиёди биринчи марта сайловда иштирок этаётган ёшлардир.

 

– Сайловга пухта ҳозирлик кўрдик, – дейди 683-Янгиобод сайлов участкаси раиси Абдурасул Кенжаев. – Участкамиз туман марказидан узоқда жойлашган бўлса-да, зарур алоқа воситалари, компьютер техникаси билан таъминланди. Тегишли хоналар белгиланган меъёрлар асосида жиҳозланди. Сайловчилар ва илк марта сайловда иштирок этадиган ёшлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилиб, ушбу муҳим сиёсий жараённинг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамияти, сайлов қонунчилиги атрофлича тушунтирилмоқда. Сайловчилар рўйхатини шакллантириб, сайлов ўтказиладиган бинонинг кўринарли жойига осиб қўйдик. Биринчи марта овоз берадиган ёшлар алоҳида рўйхат қилинди.

 

Сайловлар фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, демократик ҳуқуқий жамият қуриш ва давлат бошқаруви жараёнида бевосита иштирок этиши учун қулай имкониятдир. Шу боис ҳам юртдошларимиз бўлажак сайловларга катта қизиқиш билдирмоқда.

 

Х.Маматрайимов, ЎзА

7069

10Декабрь 2014



Долзарб мавзулар