Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов участкалари сайловга тайёр

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўла мос миллий сайлов тизими яратилди.

 

2014 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларга кўрилаётган тайёргарлик жараёнида бу борада яратилган замонавий тизимнинг ўзига хос самаралари яққол намоён бўлмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг миллий қонунчилигимиз талаблари ва халқаро андозалар даражасида очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида ўтишини таъминлаш мақсадида жойларда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. Сайловларда сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун зарур шароитларни яратишда сайлов комиссиялари, жамоат ташкилотлари қаторида маҳалла тизимидаги ишлар ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлимидан маълум қилишларича, пойтахтимизда ташкил этилган сайлов участкаларининг барчаси ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланиб, зарур шароитлар яратилган.

 

– Сайловлар демократик жамиятнинг муҳим кўзгуси бўлиб, бу жараёнда фаол иштирок этиш ҳар бир инсондан юксак ҳуқуқий билим ва маданият, фаол фуқаролик позициясига эга бўлишни талаб этади, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Мирзо Улуғбек туман бўлинмаси раиси Нурхон Алланазарова. – Сайлов кампанияси жараёнида аҳоли ўртасида миллий сайлов қонунчилигимиз тамойилларини кенг тарғиб этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини оширишга оид тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

 

Сайловчиларни номзодларнинг фаолияти ва дастурлари билан яқиндан таништириш мақсадида бу борадаги маълумотлар сайлов участкалари, таълим, тиббиёт муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга илиб қўйилган. Маҳаллаларда номзодлар билан учрашувлар режа асосида ташкил этилмоқда. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида "Ёшлар ва сайлов" лойиҳаси амалга оширилаётир.

 

Тумандаги Юзрабод маҳалласи гузарида жойлашган 140-сайлов участкасида ҳам сайловчилар учун қулай шароитлар яратилган. Сайловга оид қонунлар, адабиётлар, участка сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича йўриқномалар асосида иш олиб борилмоқда. Бу ерда интернет тармоғига уланган компьютер, факс ва бошқа жиҳозлар, сайловга оид қонун ҳужжатлари, тегишли қўлланмалар билан тўлиқ жиҳозланган маълумотхона ҳамда оналар ва болалар хонаси мавжуд. Номзодлар тўғрисида маълумот олиш ва уларнинг сайловолди дастури билан танишиш имконияти яратилган.

 

Худди шундай жиҳатлар 124-сайлов участкаси фаолиятида ҳам тўла акс этган. Маълумотларга кўра, ушбу сайлов участкасида овоз берадиган сайловчиларнинг эллик нафарга яқини бу борадаги конституциявий ҳуқуқидан илк бора фойдаланадиган ёшлар экан. Сайлов участкаси вакиллари ва маҳалла фаоллари мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида аҳолига кенг тушунча бераётир.

 

Катта Қорасув маҳалласида ташкил этилган ана шундай тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари, мутахассислар, ёшлар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон сайлов қонунчилиги ва халқаро тажриба, сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар, сайлов участкалари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари хусусида фикрлашилди.

 

– Маҳалламизда 1900 сайловчи бор, – дейди "Катта Қорасув" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мурод Расулов. – Мамлакатимизнинг эртанги тараққиётида муҳим ўрин тутадиган ушбу сиёсий тадбир миллий ва замонавий тамойилларга мос ҳолда ўтишини таъминлаш бизнинг зиммамизга ҳам катта масъулият юклайди. Сайлов ўтадиган жойларда техника, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва барча тартиб-тамойилларга тўла риоя этилишини таъминлаш юзасидан профилактика нозири, маҳалла посбонлари ва жамоатчилик гуруҳи томонидан мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.

 

Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларимиз томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган бундай ишлар ҳар бир шахснинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш, сайловларни кўтаринки руҳда ўтказиш ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

Баҳор Хидирова, ЎзА

11725

10Декабрь 2014



Долзарб мавзулар