Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва ёшлар

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилояти ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказиладиган сайловларда сиёсий партияларнинг иштироки ҳамда ёшларнинг фаоллигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди.

 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самарасида миллий ва умумэътироф этилган талабларга жавоб берадиган мустаҳкам сайлов қонунчилиги яратилгани таъкидланди.

 

Сайлов жараёнида ёшларнинг фаоллигини ошириш, хусусан, биринчи марта иштирок этаётган ёшлар ўртасида сайловнинг аҳамиятини чуқур тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов участкаларида “Ёш сайловчилар” бурчаги ташкил этилган.

 

– Мен бу йил биринчи марта сайловда қатнашаман, – дейди Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти талабаси Шоҳида Маматқулова. – Бугунги семинарда сайловда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамиятга эга эканини янада чуқур англадим. Биз, ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштиришимиз, истеъдод ва салоҳиятимизни кенг намоён этишимиз учун барча шароит яратилган. Сайловда мамлакатимиз келажагини белгилашдек муҳим жараёнда ўз овозим билан қатнашиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.

 

Семинар иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

 

Т.Бекназаров, ЎзА

5189

10Декабрь 2014



Долзарб мавзулар