Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ёшлар ва сайлов

Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида “Ёшлар ва сайлов – 2014” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳа “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги тарғибот ойлиги доирасида ўтказилмоқда. Унда Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлигига ўзини дахлдор сезган миллионлаб ёшлар фаол иштирок этаётир.

 

– Ҳозирги даврда эртамиз эгаларининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан долзарб, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳалар бўлими мудири Илёс Раҳимов. – “Ёшлар ва сайлов – 2014” лойиҳаси йигит-қизларнинг мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, Конституциямиз ва бошқа қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтириш, сайловларга муносиб тайёргарлик кўриш ва ушбу сиёсий жараён ҳақида илк бор иштирок этувчи ёш сайловчиларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

 

Лойиҳа доирасида “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, анжуманлар ўтказилмоқда. “Бугунги ўқувчи – эртага сайловчи”, “Сенинг овозинг ҳал қилувчи кучга эга” каби мавзуларда ахборот соатлари, “Мен сайловга тайёрман” мавзусида деворий газеталар ва расмлар танлови, “Ёш сайловчилар кунлари” ахборот акциялари ташкил қилинмоқда. “Юрагингдан овоз бер!”, “Биринчи марта овоз бераман!”, “Фуқаролик позициянгни намоён эт!” мавзуларидаги видеороликлар, баннер ва буклетлар намойиш этилаётир.

 

Тарғибот гуруҳларига етакчи олий ўқув юртларининг юзга яқин иқтидорли талабалари ва илғор ёш ўқитувчилар жалб этилгани тадбирларни юқори савияда ташкил этиш имконини бермоқда.

 

Тадбирларда ёшлар мамлакатимизда истиқлол йилларида энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида яратилган миллий сайлов тизими, сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик принципларини мустаҳкамлаш мақсадида сайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгартишларнинг маъно-мазмуни билан атрофлича таништирилмоқда.

 

– Сайлов – мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Мирсалим Файзуллаев. – Унда иштирок этишнинг ҳаяжони ва масъулиятини чуқур ҳис қилмоқдамиз. Университетимизда ташкил этилаётган “Сенинг овозинг ҳал қилувчи кучга эга” мавзусидаги ахборот соатларида мамлакатимизда кўппартиявийлик асосида ўтказилаётган сайловлар моҳияти, уларда ёшларнинг иштироки, сайловларни ўтказиш тартиби, Конституциямиз ва сайлов қонунчилигига доир билимимиз янада бойимоқда. Бу бўлажак сайловда ўз фуқаролик позициямизни эркин намоён этишга ёрдам беради.

 

Лойиҳа доирасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг интернетдаги веб-сайти орқали “Мен сайловга тайёрман” онлайн танлови ташкил этилди. Унда ўн ёшдан ўттиз ёшгача бўлган 121 мингдан ортиқ ўқувчилар, талаба-ёшлар ўз ижтимоий-сиёсий фаоллигини намоён этди.

 

Дилшод Каримов, ЎзА

7137

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар