Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов участкалари иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ўтказувчи сайлов участкалари иш бошлади.

 

Андижон вилоятида ташкил этилган 752 сайлов участкасида сайловларнинг юқори савияда уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилди.

 

Андижон туманининг "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 685-сайлов участкасида ҳам сайловларга ҳозирлик ишлари қатъий ва белгиланган режа асосида олиб борилди. Сайлов участкаси хоналари қонунчилигимизда белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, зарур техника воситалари – телефон, факс, нусха кўчириш аппарати ва тегишли адабиётлар билан таъминланган. Сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари кўринарли, қулай жойга осиб қўйилган.

 

– Участкада 2 минг 843 сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, унинг элликдан зиёди биринчи марта овоз бераётган ёшлардир, – дейди 685-участка сайлов комиссияси раиси Дилором Маҳмудова. – Аҳоли, айниқса, ёшлар белгиланган тартиб бўйича сайлов қонунчилиги, овоз бериш қоидалари билан таништирилмоқда.

 

Сайлов қонунчилигимизда турли сабабларга кўра, сайлов куни сайлов участкасига келолмайдиган фуқароларнинг сайлов бўладиган кундан аввал овоз бериши мумкинлиги белгиланган. Шунга биноан участкада олдиндан овоз бериш учун барча шароит яратилиб, иш бошланди.

 

– Сайловда илк бор иштирок этаман, – дейди Зарнигор Абдуқаҳҳорова. – Депутатликка номзодлар, уларнинг дастурлари билан атрофлича танишдим. Сайлов куни конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, энг муносиб номзодга овоз бераман.

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

5875

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар