Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловда фаол иштирок этиш – бурчимиз

Навоий вилоятининг Томди туманида ҳам жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга пухта ҳозирлик кўрилди.

 

– Сайловларнинг халқаро меъёрлар асосида юқори савияда ўтишини таъминлашга жиддий эътибор қаратмоқдамиз, – дейди Томди тумани сайлов комиссияси раиси Дўйсенбой Кетебаев. – Ҳудудда ташкил этилган 28 сайлов участкасида сайловчилар учун зарур шароит яратилди. Барча сайлов участкалари 11 декабрдан иш бошлади.

 

Сайловларда 10 минг 300 дан зиёд сайловчи иштирок этади. Уларнинг 144 нафари илк марта овоз беради. Нурбек Ибрашов улардан бири.

 

– Сайловда фаол иштирок этиш – бурчимиз, – дейди Нурбек. – Ушбу муҳим сиёсий тадбирда мамлакатимизнинг янада тараққий этиши ва халқимиз фаровонлиги юксалишига хизмат қиладиган қонунлар яратишга муносиб ҳисса қўша оладиган номзодга овоз бераман.

 

Н.Раҳимов, ЎзА

3021

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар