Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов участкалари овоз беришга шай

Қорақалпоғистон Республикасида 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тузилган сайлов участкалари овоз беришга шай қилиб қўйилди.

 

Сайлов участкалари сайловни ўтказишга доир барча зарур жиҳозлар – мебель, компьютер, нусха кўчириш аппарати, телефон, факс ва бошқа техника воситалари, сайлов жараёнига оид ҳуқуқий адабиётлар билан тўлиқ таъминланган.

 

Нукус шаҳридаги 13-сайлов участкасида барча зарур шароит яратилган. Сайловчилар рўйхати, депутатликка номзодлар ҳақида маълумотлар, сайлов тўғрисидаги қонунлардан кўчирмалар тегишли жойга ўрнатилган. Тиббиёт, оналар ва болалар хоналари тўлиқ жиҳозланган.

 

– Сайловчиларнинг эркин овоз бериши, сайловнинг очиқлик, тенглик ва адолат тамойиллари асосида ўтиши учун барчаси тахт, – дейди участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари Зарипбой Ембергенов. – Овоз берадиган куни сайлов участкасига келолмайдиган сайловчиларнинг уйига бориш учун комиссия аъзолари белгиланиб, транспорт ажратилди, кўчма қути билан таъминланди.

 

– Мен шу йил 19 сентябрь куни ўн саккиз ёшга тўлдим, – дейди Фазилат Тилепова. – 2-Нукус тиббиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олмоқдаман. Бу йил биринчи марта сайловда иштирок этаман. Сайловга оид қонунлар, номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан танишдим, бўлажак сайловда энг муносиб номзодга овоз бераман.

 

А.Ортиқбоев, ЎзА

5081

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар