Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Тайёргарлик ишлари якунланди

Тошкент шаҳрида ҳам жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ўтказувчи сайлов участкалари овоз беришга шай қилиб қўйилди.

 

477-сайлов участкасида сайловларнинг юқори савияда ўтишини таъминлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Ахборот-коммуникация воситалари, техник жизоҳлар муҳайё этилган. «Она ва бола», тиббиёт хоналари шай ҳолатга келтирилган.

 

Махсус стендларда миллий сайлов тизимига оид қонунчилик, депутатликка номзодлар ҳақида маълумотлар, сайловчиларнинг рўйхати қўйилган. «Ўрда» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ушбу участкада номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилиб, уларнинг сайловолди дастурлари билан атрофлича таништирилмоқда.

 

– Сайлов участкасига Ўрда маҳалласидаги 1 минг 500 дан зиёд сайловчи қамраб олинган, – дейди 477-участка сайлов комиссияси раиси Зоҳиджон Солиҳов. – Сайловда фуқаролар, айниқса, ёшлар фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида уларга миллий сайлов тизимимизнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

 

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, турли сабабларга кўра сайлов куни сайлов участкасига келолмайдиган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, сайлов куни участка вакиллари уларнинг уйига бориб овоз беришига имконият яратилиши кўзда тутилган.

 

Н.Усмонова, ЎзА

7369

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар