Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлиги таъминланмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқилди.

 

Сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари сайлов участкаларида қатор профилактика тадбирлари, жумладан, ёнғин-техник текширувларни ўтказмоқда.

 

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва гидрантлар, шунингдек, уларнинг яроқлилик ҳолати текширилди. Кириш йўлакларидаги қўшимча қурилишлар ва белгиланмаган жойлардаги автомобиллар турар жойлари олиб ташланди. Бундан ташқари, ички ва ташқи ёнғинга қарши сув қувурлари, ёритиш ва электр тармоғининг созлиги текширилиб, автоматик ёнғиндан огоҳлантириш тизими амалда синаб кўрилди ва бошқа тегишли ишлар амалга оширилди.

 

Сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари иштирокида ўтказилаётган тренинг ҳамда семинарлар сайлов участкаларида амалга оширилаётган профилактика тадбирларида муҳим ўрин тутмоқда. Чунки объектдаги ёнғин хавфсизлиги уларнинг фаолиятига боғлиқ. Тадбирларда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари сайлов участкасида ёнғин хавфсизлигига риоя этиш, давлат ёнғин назорати талаб ва буйруқлари ижросини таъминлаш тўғрисида атрофлича сўзлаб бермоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда бирламчи ўт ўчириш воситалари, ёнғиндан огоҳлантириш тизими ва алоқа воситаларининг мавжудлиги, созлиги ва қўллашга тайёрлигини таъминлаш, шунингдек, сайлов комиссиялари аъзолари ва сайловни ўтказишга жалб этилган ходимларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, ёнғин чиққан ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш ҳақида йўл-йўриқ кўрсатиш талаб қилинади.

 

– Сайлов куни участкамизга 1,7 минг нафардан ортиқ сайловчи овоз бериш учун келади, – дейди 117-участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари С.Ҳасанов. – Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилаётган бинолар кўрикдан ўтказилиб, электр симлари, асбоб-ускуналар ва розеткалар текширилди, ўт ўчиргичлар шай ҳолатга келтирилди.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

4685

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар