Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Пухта ҳозирлик кўрилди

Жиззах вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ўтказувчи 463 сайлов участкаси 11 декабрдан иш бошлади.

 

Участка сайлов комиссияларида сайловга ҳозирлик кўриш бўйича тузилган тадбирлар белгиланган муддатларда амалга оширилди. Барча сайлов участкалари комиссияларига ажратилган бино ва хоналар шай ҳолга келтирилди. Зарур техника воситалари – компьютер, факс, нусха кўчирувчи ускуна ва қўлланмалар билан таъминланди.

 

– Участкамиз ҳудудидаги Сайфин ва Қизилтут қишлоқларида 1 минг 393 сайловчи рўйхатга олинган, – дейди Ғаллаорол туманидаги 422-участка сайлов комиссияси раиси Ўрол Эргашев. – Уларнинг 39 нафари биринчи марта овоз беради. Фаолларимиз томонидан илк бор овоз берувчиларни сайлов қонунлари билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Сайловчилар истаган пайтида участкага келиб, сайловга оид қонунлар ва бошқа ҳужжатлар билан танишиши мумкин.

 

Т.Бекназаров, ЎзА

4572

12Декабрь 2014



Долзарб мавзулар