Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов кўтаринки руҳда ўтади

Сурхондарё вилоятида ҳам сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда овоз бериш учун тахт қилиб қўйилди.

 

Термиз шаҳри Меҳраобод маҳалласидаги 223-сайлов участкасида сайловчиларнинг ўз конституциявий ҳуқуқини ифода этиши учун барча зарур шароит яратилди. Сайлов қонунчилигига оид қўлланмалар, меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди. Оналар ва болалар, тиббиёт хоналари замонавий жиҳозланди. Номзодлар ҳақидаги маълумотлар ва сайловчилар рўйхати участка биносининг кўринарли жойига қўйилди.

 

– Сайлов куни узоқ сафарда бўлиши кутилаётган фуқароларнинг муддатидан илгари келиб овоз бериши учун ҳам барча шароит яратилди, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Ҳамид Маматалиев. – Айрим сабабларга кўра сайлов участкасига келолмайдиган фуқароларнинг уйларида овоз бериши учун зарур чора-тадбирлар белгиланди. Бу борада амалга оширилаётган барча ишлар сайловни очиқлик, тенглик ва адолат тамойиллари асосида кўтаринки руҳда ўтказишга хизмат қилади.

 

Вилоят сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, 21 декабрь куни воҳада ташкил этилган 705 сайлов участкасида бир ярим миллиондан зиёд фуқаро ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади. Уларнинг 190 мингдан ортиғи илк марта сайловда қатнашаётган ёшлардир.

 

Х.Маматрайимов, ЎзА

5459

12Декабрь 2014



Долзарб мавзулар