Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов демократик руҳда ўтишига ишонамиз

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларни кузатиш мақсадида мамлакатимизга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси раҳбари элчи Даан Вильям Эвертс бошчилигидаги кузатувчилар гуруҳи Самарқандга келди.

 

Улар вилоятдаги бир қатор сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди. Сиёсий партиялар вакиллари билан учрашди.

 

Даан Вильям Эвертс вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакилларига дастлабки таассуротлари ҳақида интервью берди.

 

– Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг вакиллари сифатида Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида мамлакатингизга келганмиз, – деди Даан Вильям Эвертс. – Самарқанддаги сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик жараёни билан танишдик. Шунга гувоҳ бўлдикки, сайловга тайёргарлик ишлари қонунларга қатъий риоя этилган ҳолда юксак ташкилотчилик асосида олиб борилган. Сайловолди ташвиқоти, бунда сиёсий партиялар ва номзодларга яратиб берилган шароит ва имкониятлар, оммавий ахборот воситаларидан қандай фойдаланилаётгани билан ҳам қизиқдик. Сиёсий партиялар сайлов жараёнининг муҳим иштирокчилари ҳисобланади. Шу боис бугун сиёсий партиялар вакиллари билан ҳам учрашиб, уларнинг бу галги сайловлардаги иштироки билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлдик.

 

2014 йил 21 декабрда Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар сайловга оид миллий қонунчиликка кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилган ҳолда ўтаётгани билан аввалгиларидан фарқ қилади. Хусусан, мамлакат парламентида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган сиёсий партияга Бош вазир номзодини кўрсатиш ваколатининг берилиши сиёсий партияларнинг сайловда фаол иштирок этишга интилишини кучайтириш ҳамда улар ўртасида рақобат кучли бўлишини таъминлайди.

 

Ўзбекистондаги сайловлар адолатли, очиқ ва демократик руҳда, сиёсий курашлар остида ўтишига ишонамиз.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

6081

12Декабрь 2014



Долзарб мавзулар