Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим вазифаларга бағишланди

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинарлар ўтказилди.

 

Вилоятнинг Пайариқ тумани, Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилган ҳудудий семинарларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ш.Сирожиддинов, Самарқанд вилояти сайлов комиссияси раиси А.Умаров ва бошқалар қизғин паллага кирган сайлов кампанияси жараёнлари, бунда участка сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.

 

Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига кўра, сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Шунингдек, ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида сайлов участкалари тузилиши мумкин.

 

Самарқанд вилоятида ташкил этилган барча сайлов участкаларига бинолар ажратилиб, овоз беришни ташкил этиш учун зарур шароитлар яратилган. Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланиб, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур моддий-техник база яратилган. Комиссиялар сайловга оид қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган.

 

– Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга, – дейди Самарқанд вилояти сайлов комиссияси раиси ўринбосари Азамат Курахмедов. – Ҳозир бу жараён давом этмоқда. Бунинг учун барча сайлов участкаларига белгиланган миқдорда сайлов варақалари етказиб берилган.

 

Семинарларда мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамияти, сайловолди ташвиқоти даврида участка сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан маърузалар тингланди.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

6398

11Декабрь 2014



Долзарб мавзулар