Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Пухта тараддуд кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга Тошкент вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилди.

 

Вилоят сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, туман ва шаҳарларда тузилган 872 сайлов участкаcида сайловларни юқори савияда ўтказиш учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Хоналар сайлов қонунчилигида белгиланган тартиб асосида жиҳозланиб, замонавий техника воситалари ва адабиётлар билан таъминланди. Овоз берувчиларга қулайлик яратиш учун сайлов участкаси жойлашган манзилларга олиб борувчи йўлларга кўрсаткичлар ўрнатилиб, сайлов қонунчилигига оид плакатлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари жойлаштирилди.

 

– Айни пайтда участка сайлов комиссияси ходимлари фуқароларни ўз фаолияти, сайлов участкалари тузилгани, участка сайлов комиссиясининг таркиби, жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этмоқда, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси У.Абдушоҳидов. – Бу ишга бириктирилган вакилларимиз фуқароларни сайловчилар ва сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништираётир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Пискент туманидаги 577-сайлов участкасида сайловларни халқаро нормаларга тўла мос тарзда ўтказиш учун барча зарур шароит яратилди. Жалойир қишлоғидаги 34-умумтаълим мактабида ташкил этилган мазкур участкада Тўқай, Бўстон, Янгиобод маҳаллаларида истиқомат қилаётган икки минг тўққиз юз нафардан зиёд фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, Ватанимиз тараққиёти, юртимиз келажаги учун овоз беради.

 

Б.Ҳидоятов, ЎзА

 

6892

15Декабрь 2014



Долзарб мавзулар