Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловга пухта ҳозирлик билан

Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловга пухта тайёргарлик кўрилди.

 

Вилоятда ташкил этилган 647 сайлов участкасида сайловчилар учун барча шароит яратилди. Бўлажак сайловларда вилоят бўйича 1 миллион 712 минг 380 дан зиёд фуқаро иштирок этади. Уларнинг 53 минг 400 нафари биринчи марта бор овоз берадиган ёшлардир.

 

Сайлов қонунчилигига кўра, сайлов куни овоз бериш жараёнида иштирок этолмайдиган фуқаролар учун сайлов участкалари 11 декабрь кунидан иш бошлади. Айни пайтга қадар 133 нафар фуқаро ушбу конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, муддатидан олдин тегишли тартибда ўз фуқаролик бурчини адо этди.

 

– Сайловларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва тегишли қонунлари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг концепцияси асосида пухта тайёргарлик кўрилди, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Мирзааҳмедов. – Сайлов участкаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, Марказий сайлов комиссияси томонидан юборилган тегишли қонунлар, рисолалар, участка сайлов комиссияси фаолиятини ташкил қилиш бўйича йўриқномалар етказилди.

 

Жойларда ўтказилган семинарларда барча сайлов комиссияларига сайлов қонунчилиги бўйича батафсил маълумот берилди. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда участка сайлов комиссияларининг вазифа ва ваколатлари бўйича ўқишлар ташкил қилинди.

 

А.Сатторов, ЎзА

6325

15Декабрь 2014



Долзарб мавзулар