Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Участкалар сайловга тайёр

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга Самарқанд вилоятида ҳам пухта ҳозирлик кўрилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссияси томонидан вилоят бўйича 948 сайлов участкаси тузилиб, участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Сайлов участкаларининг самарали фаолият кўрсатиши, овоз беришни ташкил этиш учун зарур шарт-шароит яратилган. Овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари, депутатликка номзодларнинг тарғибот плакатлари ва бошқа воситалар етказиб берилган.

 

Ушбу муҳим сиёсий жараёнга Каттақўрғон туманидаги сайлов участкалари ҳам белгиланган тартибда муносиб тайёрланди. Биноларда сайловчилар ва кузатувчилар учун барча имконият яратилди. Оналар ва болалар, тиббиёт хоналари зарур жиҳозлар, тиббий воситалар билан таъминланди. Барча сайлов участкаларига тегишли миқдорда сайлов бюллетенлари етказилди.

 

– Бизнинг участкада Баландчордара ва Муллакичкина қишлоқларида яшовчи икки мингга яқин сайловчи рўйхатга олинган, – дейди 459-участка сайлов комиссияси раиси Убайдулла Ҳакимов. – Уларнинг 80 нафари биринчи марта овоз беришда қатнашади. Участка жойлашган бинода сайловчилар рўйхати, депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, сайловга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мавжуд ва аҳоли ўзи учун зарур маълумотларга эга бўлмоқда. Сайлов билан боғлиқ жараёнлар қонун талаблари асосида амалга оширилаётир.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарорига кўра, қонунда белгиланган тартибда тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови учун ягона ҳисобланади.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзA

8976

16Декабрь 2014



Долзарб мавзулар