Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловлар юксак савияда ва ошкоралик руҳида ўтишига ишонамиз

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларни кузатиш учун мамлакатимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари вилоятларда бўлиб, ушбу сиёсий тадбирга кўрилган тайёргарлик ишлари билан танишмоқда. ЎзА мухбирлари Тошкент ва Наманган вилоятига ташриф буюрган халқаро кузатувчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

 

Натали Кригер, ЕХҲТ масъул вакили (Германия):

 

– Миссиямиз вакиллари шу кунгача Зангиота, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларидаги сайлов участкаларининг муҳим жараёнга қай даражада тараддуд кўргани билан танишиб чиқди. Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловларни ўтказишга юқори даражада ёрдам кўрсатилгани, фуқароларга сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари нималардан иборат эканини тушунтириш борасида амалга оширилган ишлар, ташкил этилган семинар-тренинглар яхши самара берганига гувоҳ бўлдик.

 

ЕХҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонда ўтган олдинги парламент сайловларида ҳам қатнашган. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилиги такомиллаштирилган. Бу энг юқори демократик талабларга тўла жавоб беради. Фуқаролар ўзлари истаган номзодга яширин тарзда овоз бериши учун янада кенг имкониятлар яратилган, ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилган.

 

Лариса Юнкевич, МДҲ кузатувчиси (Россия):

 

– 86-Чирчиқ сайлов округида бўлдим. Сайлов участкалари қай тартибда ташкил этилгани, уларнинг сайлов жараёнига тайёргарлик ҳолати ва депутатликка номзодларнинг ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказгани ҳамда мазкур жараёнда илк бор қатнашаётган ёшлар билан нечоғли иш олиб борилганини ўрганиб чиқдим. Шунга амин бўлдимки, мамлакатингизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалда таъминлаш мақсадида халқаро талабларга тўла жавоб берадиган мустаҳкам тизим яратилган.

 

Участка жойлашган ҳудудлардаги кўчалар ва биноларда депутатликка номзодларнинг плакатлари ҳамда сайловчиларни овоз беришга чорловчи шиорлар осилган. Оммавий ахборот воситалари орқали юртингиздаги сиёсий партиялар вакиллари ва номзодларнинг чиқишларини, уларнинг сайловолди ташвиқоти ва баҳс-мунозараларини кузатдим. Бу жараён ғоят қизғин ва фаол ўтаётгани овоз берувчиларга муносиб номзодни танлаш имконини бериши шубҳасиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига номзодлар орасида хотин-қизлар учун 30 фоиз квота белгилангани жамиятингизда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг амалий самарасидир. Ўзбекистонда бу борада эришилган ютуқлар ўрнак оларли даражада.

 

Ларс Толемарк (Швеция):

 

– Мамлакатингизга келиб, Конституция ва бошқа қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқдим. Сайлов тизими ва уни ўтказиш жараёни тобора такомиллашиб бораётгани, қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат тамойилларига риоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар улкан самаралар бераётганига амин бўлдим. Бундай ўзгаришлар сайловларни ҳар томонлама юксак демократик савияда, уюшқоқлик билан ўтказишга хизмат қилади.

 

Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор.

 

Мириам Гом, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар гуруҳи вакили:

 

– Наманган вилояти сайлов комиссияси фаолияти билан танишдик. Мазкур сайлов комиссиясига шаҳарнинг энг муҳташам биноларидан бири ажратилгани, бу ерда яратилган ташкилий шарт-шароитлар сайловга яхши тайёргарлик кўрилганидан далолатдир.

 

Барча участкалар сайлов ўтказишга шай ҳолда. Жумладан, 44-Тўрақўрғон сайлов округидаги 371-сайлов участкасида сайловчиларнинг яширин ва эркин овоз бериши, сайловнинг очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтиши учун барча зарур шароит яратилган.

 

Сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказиладиган учрашувда сайловолди ташвиқоти, бунда сиёсий партиялар ва номзодларга яратиб берилган шароит ва имкониятлар, оммавий ахборот воситаларидан қандай фойдаланилаётгани каби ишларни кузатишни режалаштирганмиз.

 

Сайловга оид қонунларга кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, миллий қонунчилик асосларининг такомиллаштирилгани сайловлар адолатли, очиқ ва демократик руҳда, сиёсий курашлар остида ўтишига хизмат қилади, деб ишонамиз.

 

Бекзод Ҳидоятов, Акрамжон Сатторов, ЎзА

11466

16Декабрь 2014



Долзарб мавзулар