Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ёшлар ва сайлов

Бухоро давлат тиббиёт институтида ташкил этилган давра суҳбати шу йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга бағишланди.

 

Тадбир “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро вилояти кенгаши томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг вилоят ҳудудий бўлими ҳамда 21-Шоҳруд сайлов округи ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Давра суҳбатида ёшларга мамлакатимизда демократик ҳуқуқ ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда сайловларнинг ўрни, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

 

– Институтимиздаги кўплаб ёшлар қатори мен ҳам сайловларда илк бор қатнашаман, – дейди Бухоро давлат тиббиёт институтининг даволаш факультети талабаси Жавоҳир Аҳроров. – Бугун миллий сайлов қонунчилигимиз ҳамда ёшларнинг овоз бериш орқали жамият ва давлат бошқарувида иштирок этиши ҳақидаги тушунчаларим янада кенгайди.

 

Сайловларда илк бор қатнашадиган ёшлар иштирокидаги бундай тадбирлар вилоятдаги барча олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилмоқда.

 

“Бугун ўқувчи – эртага сайловчи”, “Сенинг овозинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, "Мен биринчи марта овоз бераман!” шиорлари остидаги тарқатма материаллар, жойларда ўрнатилган тарғибот баннерлари навқирон авлоднинг сайлов қонунчилиги билан яқиндан танишиши, ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётир.

 

Таъкидлаш жоиз, бўлажак сайловларда бухоролик ёшларнинг 160 минг 267 нафари илк бор овоз беради.

 

Э.Ёдгоров, ЎзА

4553

16Декабрь 2014



Долзарб мавзулар