Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Теледебат – халқаро кузатувчи нигоҳида

Сайловларни ёритиш бўйича Самарқанд вилояти матбуот марказида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари иштирокида теледебат ўтказилди.

 

Тадбирни тасвирга олиш жараёнини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссияси аъзоси, узоқ муддатли кузатувчи Эндрю Маканте бевосита кузатди.

 

Кўрсатув тасвирга олиб бўлингач, Эндрю Маканте ўз таассуротларини қуйидагича баён қилди:

 

– Дебатни тасвирга олиш жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Иштирокчиларнинг қизғин баҳс-мунозаралари, савол-жавобларига гувоҳ бўлдим.

 

Умуман, бир неча сайлов округ ва участкаларида бўлдик, номзодлар, сиёсий партиялар вакиллари, журналистлар билан учрашдик. Оммавий ахборот воситаларида сайлов билан боғлиқ материалларнинг берилишини кузатиб бормоқдамиз.

 

Айтишим мумкинки, аҳолига сайлов бўйича атрофлича тушунча ва маълумотлар берилмоқда. Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Сайловчилар жуда фаол. Биз билан самимий мулоқот қилиб, саволларимизга бажонидил жавоб бераётганидан мамнунман.

 

Шу пайтга қадар сайловларни кузатиш бўйича кўплаб тадбирларда халқаро кузатувчи сифатида қатнашганман. Ўзбекистонда ҳам иккинчи бор бўлишим. Бу йилги сайловлар аввалгиларидан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Бу овоз бериш жараёнлари ва сайлов натижаларида ҳам ўз ифодасини топади, деб ўйлайман. Бу ҳақдаги батафсил фикрларимизни ушбу жараёнлар якунлангач, баён этсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

6055

16Декабрь 2014



Долзарб мавзулар