Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Келажакка дахлдорлик туйғуси

Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, 21 декабрь куни турли сабабларга кўра ўз яшаш жойида бўлмайдиган икки мингга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз бериш учун участка сайлов комиссияларига ариза билан мурожаат этган.

 

Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси миллий сайлов тизимини такомиллаштириш, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

 

Қонунларимизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги кафолатланган. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда бошланиб, бир кун қолганда тугалланади. Бунинг учун вилоятдаги барча участкаларда сайловчиларга етарли қулайлик яратилган.

 

– Муддатидан олдин овоз бериш истагини билдирган сайловчилар сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмаслиги сабаблари кўрсатилган ариза асосида участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олмоқда, – дейди 68-Шеробод округ сайлов комиссияси раиси Абдуназар Ҳакимов. – Муддатидан олдин овоз бериш вақтини белгилаб, сайловчилар ва кузатувчилар эътиборига етказмоқдамиз. Сайлов варақалари махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида сайловчи томонидан тўлдирилиб, ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясининг камида икки аъзоси имзоси, комиссиянинг муҳри ва сайловчи имзоси билан тасдиқланаётир. Ҳозиргача 82 сайловчи сайлов варақасини олиб, конституциявий ҳуқуқини эркин ифода этди.

 

– Сайловлар арафасида хизмат сафарига чиқишимга тўғри келиб қолди, – дейди Ангор туманидаги Маданият маҳалласида истиқомат қилаётган Нуриддин Сатторов. – Сайлаш ҳуқуқим ва қонунларимизда белгиланган нормалардан фойдаланиб, участка сайлов комиссиясига мурожаат этдим. Сиёсий партияларнинг платформаси, номзодлар дастури билан танишиб, юртимиз ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган номзодлар учун овоз бердим.

 

Сайлов қонунчилигимизда саломатлиги ёки бошқа сабабларга кўра сайлов куни сайлов участкасига кела олмайдиган сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

 

Х.Маматрайимов, ЎзА

7278

17Декабрь 2014



Долзарб мавзулар