Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов кунини ҳаяжон билан кутмоқдаман

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда Андижон вилояти ёшлари ҳам фаол иштирок этади.

 

– Сайловларда 56 мингга яқин йигит-қиз илк марта овоз беради, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси Абдиғулом Султонов. – Барча сайлов округ ва участкаларида, оммавий ахборот воситаларида ёшларнинг сайловларда иштироки, мажбурият ва бурчларини тушунтириш, ҳуқуқий билимини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Вилоятдаги барча сайлов округ ва участкаларида аҳоли, айниқса, ёшлар сайлов қонунчилигига оид тартиблар, овоз бериш қоидалари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, улар томонидан депутатликка кўрсатилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирилмоқда.

 

– Бу йил 18 ёшга тўлдим, – дейди Андижон давлат университети қошидаги 3-академик лицей ўқувчиси Исфандиёр Бургутбоев. – 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда илк бор қатнашаман, энг муносиб номзодга овоз бераман. Сайлаш ҳуқуқим орқали ўзимда юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига дахлдорлик туйғусини ҳис этмоқдаман. Сайлов кунини ҳаяжон билан кутмоқдаман.

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

6303

17Декабрь 2014



Долзарб мавзулар