Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Келажагимиз учун ҳар биримиз масъулмиз

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ўтказилишига саноқли кунлар қолди. Мамлакатимизда ушбу сиёсий тадбирни юксак савияда, миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида уюшқоқлик билан ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилди.

 

Пойтахтимизда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 12, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 округ ҳамда 653 сайлов участкаси тузилиб, улар барча зарур техника воситалари, сайлов қонунчилигига оид адабиётлар билан таъминланди. Сайловчилар овоз бериши учун етарлича шарт-шароит яратилди.

 

Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирда иштирок этадиган сайловчилар орасида ёши саксондан ошган отахону онахонлар ҳам бор.

 

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи меҳнат фахрийси Арипа ая Сайдусмонова улардан бири.“Хастимом” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Арипа ая бу йил 102 ёшни қарши олди.

 

Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ кўп йиллар давомида юртимиз равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилган, ҳозирги кунда ҳам бой ҳаёт тажрибаси, юксак маънавий фазилатлари билан эл-юртга ибрат бўлиб, ўгит-насиҳатлари билан ёшлар тарбиясига катта ҳисса қўшиб келаётган 100 ёшдан ошган бир гуруҳ кексалар қатори Арипа ая ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 

Пиру бадавлат онахон юртимизнинг тинчлиги ва маъмурлигини ҳамма нарсадан устун қўяди. У 21 декабрда 263-сайлов участкасида ўзи танлаган номзодга овоз беради. Хастимом маҳалласида яшовчи 4 минг 400 аҳоли ушбу сиёсий жараёнда иштирок этади.

 

– Кексаларини улуғлаган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди, – дейди Арипа ая. – Президентимиз биз, кексаларга барча шарт-шароитни яратиб бермоқда. 2015 йилнинг Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилингани бунинг яна бир далилидир. Илгари сайловларга одамлар ҳозиргидек қизиқмасди. Бир оилада неча киши овоз бериши керак бўлса, ҳаммасини бир одам бориб қутига ташлаб келаверарди. Очиғи, одамлар сайлов нима эканини мустақиллик йиллари тушуниб етди. Насиб этса, бўлажак сайловда номзодлар орасидан маъқулини танлаб, мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун масъулиятни ҳис этадиган номзод учун овоз берамиз. Биз сайлайдиган номзодлар эл-юрт равнақи, тинч ва осуда ҳаётимиз учун астойдил хизмат қилсин, деб дуо қиламан.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

8224

18Декабрь 2014



Долзарб мавзулар