Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловларга ёшларнинг қизиқиши катта

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни бўладиган сайловларда фарғоналик 339 минг 655 нафар йигит-қиз биринчи марта овоз беради.

 

Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароитни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Бунга жавобан навқирон авлодимизнинг Ватан тақдири, мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгариш ва иқтисодий юксалишларга нисбатан дахлдорлик туйғуси тобора ортиб бормоқда. Буни уларнинг сайлов қонунчилигини астойдил ўрганаётгани, сиёсий партияларнинг сайловолди тадбирларига катта қизиқиш билдираётгани мисолида ҳам кузатиш мумкин. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда сайловларнинг ўрни, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган ёшлар иштирокидаги тадбирлар Фарғона вилоятида ҳам бўлиб ўтмоқда. Фарғона политехника институтида ташкил этилган ана шундай тадбирда илк бор овоз берувчи ёшларга миллий сайлов қонунчилигимизнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар берилди.

 

– Бу йил биринчи марта сайловда қатнашиб, муносиб номзодларни сайлаш учун ўз муносабатимни билдираман, – дейди ушбу институт талабаси Аброр Отабоев. – Сайловда овоз бериш шарафли, айни пайтда ўта масъулиятли эканини чуқур англаб турибман. Шу боис тенгдошларимнинг сайлов ҳақидаги тушунчаларини, сайлов қонунчилиги борасидаги билимини янада бойитишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта.

 

– Президентимиз ҳар бир чиқишларида бизга “Азиз фарзандларим” дея меҳр билан мурожаат қилади, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Камола Раҳмонова. – Биз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва ҳеч қачон кам бўлмаслигимизни таъкидлаб, юксак марраларга интилиб яшашга даъват этади. Мен бу йил биринчи бор сайловда қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб турибман. Мен буни ўз келажагим ва ҳаётим янада гўзал ва фаровон бўлиши йўлидаги улкан имконият, деб биламан. Шунинг учун энг муносиб номзодни қўллаб-қувватлайман. Қолаверса, бу мустақил Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатида менинг конституциявий бурчим ва фуқаролик мажбуриятимдир. Бинобарин, ҳар бир кишининг овози сайловнинг тақдирини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

5774

18Декабрь 2014



Долзарб мавзулар