Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Очиқлик ва ошкоралик руҳида

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ўтказилган ҳудудий ўқув-семинари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнига бағишланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси Ерназар Жуманазаров ва бошқалар Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси миллий сайлов тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, давлат ва жамият бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддалари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида мутахассислар маърузаси тингланди.

 

– Сайлов участкамизда ушбу сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилди, – дейди Элликқалъа туманидаги 562-участка сайлов комиссияси раиси Ислом Отаниёзов. – Бўлажак сайловларни ошкоралик руҳида ўтказиш, эркин овоз бериши учун сайловчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари ҳамда депутатликка номзодлар билан яқиндан танишиши учун тегишли шароит яратилди.

 

А.Ортиқбоев, ЎзА

5935

18Декабрь 2014



Долзарб мавзулар