Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Овоз бериш – бу масъулият

Бухоро вилояти Когон туманидаги 85-сайлов участкасида 2 минг 200 дан зиёд сайловчининг рўйхати кўзга кўринарли жойга осиб қўйилган. Бу ерга келган фуқаролар сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиши мумкин.

 

Сайлов қонунчилигимизда сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши мумкинлиги белгиланган. Бунинг учун улар участка сайлов комиссияси раисига ариза билан мурожаат этиши, сиёсий тадбир куни ўзлари яшайдиган ҳудудда бўла олмаслик сабабларини кўрсатиши керак.

 

– Саломатлигимни тиклаш мақсадида пойтахтимиздаги санаторийлардан бирига йўлланма олгандим, – дейди 85-сайлов участкаси ҳудудида яшовчи Марҳамат Содиқова. – Овоз бериш – бу масъулият. Буни ҳис қилган ҳолда, қонунчилигимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқимдан фойдаланиб, муддатидан олдин ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим.

 

Вилоят сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, айни кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро муддатидан илгари овоз берган. Улар тўлдирган варақа конвертга жойланиб, тегишли тартибда имзо ва муҳр қўйилган ҳолда сақланмоқда. Бу овоз варақалари сайлов якуни сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирокида бюллетенлар саноғи ҳисобига қўшилади.

 

Э.Ёдгоров, ЎзА

3406

19Декабрь 2014



Долзарб мавзулар