Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Экоҳаракатдан депутатлар сайланди

Пойтахтимизда 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг конференцияси натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича конференция якунларига тўхталиб, унда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларидан сайланган 350 нафар делегатдан 342 нафари, жумладан, 74 нафар хотин-қиз иштирок этганини таъкидлади.

 

Марказий сайлов комиссияси вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, хорижий кузатувчилар қатнашган конференцияда амалдаги қонунчиликка кўра, делегатлар орасидан атроф-муҳит муҳофазаси ва инсон саломатлигини сақлаш, минтақада экологик барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшган Экоҳаракат фаолларидан 15 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан депутат этиб сайланди.

 

Экоҳаракат конференцияси шаффоф, ошкора ва демократик тамойилларга мос равишда ўтганини унда иштирок этган хорижий кузатувчилар ҳам алоҳида эътироф этди.

 

Матбуот анжуманида Экологик ҳаракат ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар гуруҳининг охирги беш йилда амалга оширган ишлари хусусида сўз борди. Мамлакатимизда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, табиий муҳитни сақлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Келгусида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш механизмларини ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

6870

23Декабрь 2014



Долзарб мавзулар