Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатларни сайлаш якунларини маълум қилди

Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Ўзбекистон экологик ҳаракати конференцияси натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Унда оммавий ахборот воситалари, экологлар, табиат ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, экологик таълим-тарбия мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қатнашди.

 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Ўзбекистон экологик ҳаракати конференциясида унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларидан муқобиллик асосида сайланган 340 нафардан зиёд делегатлар иштирок этди. Конференцияда ҳар бир номзод алоҳида муҳокама қилинди. Шундан сўнг яширин овоз бериш йўли билан делегатлар ўз танловини амалга оширдилар. Якунда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган 15 нафар депутат сайланди.

 

Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Борий Алихонов журналистлар олдидаги чиқишида таъкидлаб ўтганидек, истиқлол йилларида мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида атроф-муҳит муҳофазаси, экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

– Юртимизда сув ва ер ресурслари, саноат ва маиший чиқиндиларни бошқариш, биохилма-хилликни сақлаш масалаларига самарали ечим топилаяпти, – деди у. – Барқарор экологик ривожланиш учун ҳуқуқий база яратилди. Конституциянинг асосий қоидаларига мувофиқ, табиатни асраб-авайлашга оид миллий қонунчилик изчил такомиллаштирилаётир. Шу асосда экологик хавфсизликни таъминлаш пойдевори мустаҳкамланмоқда. Экоҳаракатдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ, сайлаш ҳуқуқи тенглиги таъминланган ҳолда, очиқлик, ошкоралик ва муқобиллик каби халқаро демократик принципларга уйғун тарзда олиб борилди.

 

Сайланган депутатлар ишонтириб айтдиларки, парламент қуйи палатасидаги олдинги депутатлар гуруҳи томонидан бошланган атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазасига доир қонунчиликни янада такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш ишлари давом эттирилади.

 

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

 

С. МАХСУМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

10294

24Декабрь 2014



Долзарб мавзулар