Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 26 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида шу ҳақда эълон қилинди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси, “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 2-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунининг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунини 2015 йил 29 март куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2014 йилнинг 26 декабридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.

 

Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, ташкил этиладиган сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий мувофиқ равишда очиқ ва ошкора амалга оширилиши таъкидланди.

 

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу марказ Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16-уйда жойлашган.

 

Шу куни Республика матбуот марказида мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

 

ЎзА

7276

26Декабрь 2014



Долзарб мавзулар