Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов кодекси муҳокамаси бўйича тадбир ўтказилди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Металлурглар” саройида Марказий сайлов комиссияси томонидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамаси” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Маълумки, давлатимиз раҳбари ўтган 2017 йилнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди. Шунга кўра, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

photo_2018-08-17_14-36-55.jpg

Мазкур тадбирда депутатлар, сенаторлар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, сиёсий партиялар, Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳамда Стратегик минтақалараро тадқиқотлар институти, Тошкент давлат юридик университети вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва котибиятнинг масъул ходимлари, шунингдек, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги тажрибали мутахассис, эксперт, олимлар ва амалиётчилар иштирок этдилар.

Лойиҳа юзасидан ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сўзга чиқиб, сайлов қонунчилиги мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳамда бу борада барча фуқаролар фаоллик билан ёндашиши лозимлиги хусусида тўхталди.

photo_2018-08-17_14-28-38.jpg

Лойиҳа муҳокамасида Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар миссияларининг тавсиялари ҳам инобатга олинди.

Кодекс лойиҳасини тайёрлаш жараёнида сайлов қонунчилиги инвентаризацияси ўтказилиб, сайловлар ўтказишнинг миллий амалиёти умумлаштирилди. Бунда йигирмага яқин хорижий мамлакатларнинг сайлов қонунчилиги ва тадрибалари ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси лойиҳаси “Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси” порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, республика марказий сайлов комиссиясининг расмий сайтида ўзбек ва рус тилларида ҳам жойлаштирилган. Мазкур Кодекс лойиҳаси 2 қисм, 18 боб ва 100 та моддадан иборат этиб белгиланган.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Сайлов Кодекси лойиҳасининг аҳамияти ва муҳим жиҳатлари, шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилаётган янги қоидаларнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталдилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олдилар.

2585

17Август 2018



Долзарб мавзулар