Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

Тошкентда 18 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва бу ҳақда қарор қабул қилинди.
Мажлисда, шунингдек, сайлов комиссияларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир тадбирлар календар режаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишининг эълон қилиниши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ 2007 йил 23 декабрь – декабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилангани ва 2007 йилнинг 21 сентябридан сайлов кампанияси бошланиши тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга қатъий амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар календар режасини тасдиқлаганини қайд этди. Хусусан, сайлов округлари рўйхатлари сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда 9 октябргача матбуотда эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов округлари Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Округ сайлов комиссиялари 14 октябргача, участка сайлов комиссиялари эса 13 ноябргача тузилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига биноан сиёсий партиялар ва бевосита фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. Қонунда белгиланганидек, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаро ёки фуқаролар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш учун камида уч юз нафар сайловчидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин. Президентликка номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари йиғилиши томонидан амалга оширилади. Қонуннинг юқорида қайд етилган моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга 65 кун қолганида бошланади ва 45 кун қолганида тугайди. Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан, яъни 18 ноябрдан бошланади.

Бунда, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларига сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Бундан ташқари, Қонуннинг ушбу моддасида кўрсатилганидек, Президентликка номзодларга сайловчилар билан йиғилишлар ҳамда улар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ҳамда жой ҳақида сайловчиларга олдиндан хабар қилинади.

Матбуот анжумани қатнашчиларига “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, Президентликка номзодларни кўрсатиш бўйича йиғилишларда, шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Президентликка ўз номзодини кўрсатган сиёсий партиялардан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси кузатувчиларни рўйхатга олишни таъминлайди ва уларнинг фаолияти учун зарур шароит яратади.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига эркин, адолатли ва демократик сайловнинг қонун доирасида, очиқ, ошкора ва холисона ўтказилишини, фуқароларнинг Конституцияда белгиланган сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларини амалга оширишлари учун барча зарур шарт-шароит яратилишини таъминлайди. Сайлов комиссиялари Президент сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни очиқ ҳамда ошкора ўтказилишини амалга оширади.

7075

19Сентябрь 2007



Долзарб мавзулар