Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида битим имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ва сайловни ўтказиш жараёнларини холисона ёритишга оид битим имзоланди.

Очиқ ва эркин сайловларнинг демократик принципларга мос ҳолда ўтказилишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти бениҳоя катта. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун талабларига асосан оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов жараёнини кенг ёритиб боради. Бунда, айниқса, телевидение ва радио алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда Ўзбекистон теле ва радиоканаллари кўрсатув ва эшиттиришларини нафақат мамлакатимизда, балки, сунъий йўлдош ва Интернет орқали дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш ва тинглаш мумкин.

Шу нуқтаи назардан миллий сайлов қонунчилигимизни сайловчилар орасида тушунтириш борасидаги ишларни самарали ташкил қилиш, сайлов жараёнининг очиқлиги, ошкоралиги ва транспарентлигини таъминлаш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ўтказилаётган сайлов жараёнидаги асосий тадбирларнинг босқичлари, муддатлари ва мазмуни ҳақида сайловчиларни ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида мазкур битим имзоланди.

– Ушбу битим Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг марказий теле ва радиоканалларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ахборотларни ўз вақтида тақдим етиш ва тарқатиш борасида ўзаро ҳамкорликни назарда тутади, – деди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов. – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сайлов кампаниясининг бориши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган тадбирларнинг муддати, тартиби ва мазмуни тўғрисидаги Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган теле ва радио дастурларини ёритишда техник жиҳатдан ёрдам кўрсатади. Асосий мақсад – сайловчиларимизга сайловда эркин иштирок этиш, сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди дастурлари билан ҳар томонлама танишиш ва сайлов куни ўзлари муносиб деб топган номзодлар учун онгли равишда овоз беришлари учун барча шарт-шароитни яратишдан иборатдир.

Ушбу имзоланган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови билан боғлиқ тадбирларни телевиденийе ва радио орқали ёритишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Битимни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Хожаев имзолади.

4646

27Сентябрь 2007



Долзарб мавзулар