Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясида

11 октабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таъкидланганидек, округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинганидан сўнг Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилган бўлиб, улар жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан танлаб олинган.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

6006

11Октябрь 2007



Долзарб мавзулар