Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва ОАВ

Сайловларнинг демократик принципларга мос тарзда ўтишида оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамиятга эга. Фарғонада оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини матбуот ҳамда телевидение ва радиода ёритиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Регион.уз сайтининг хабар беришича, тадбирда иштирок етган Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси раиси Ш. Ғуломов ҳамда Матбуот ва ахборот агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тилаволди Жўраев сайлов кампаниясини ёритишда Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонуни дастуриламал бўлишини алоҳида таъкидладилар. Мамлакат ҳаётидаги бу муҳим сиёсий кампанияни ёритишда холис бўлиш, унинг амалдаги қонунларга мувофиқ ўтказилишига ахборот жиҳатдан кўмаклашиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати

ЎзЛиДеП Наманган вилоят кенгаши ҳузуридаги "Сиёсий таълим маркази"да эса партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси ва фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Наманган филиали ҳамкорлигида "Сиёсий партиялар ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари сайлов жараёнининг муҳим иштирокчиси сифатида" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи вилоят округ комиссияси аъзолари, ФЖЎИ Наманган филиали илмий ходимлари, МФЙ ва ШФЙлар фаоллари, ЎзЛиДеП шаҳар-туман бошланғич ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Жорий йил 23 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови билан боғлиқ ЎзЛиДеП вилоят кенгаши олдида турган вазифаларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни аниқлаш ва белгилаб олиш давра суҳбатининг асосий мақсади бўлди.

5132

12Октябрь 2007



Долзарб мавзулар