Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

15 октабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов бошқарди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 14, 241 моддаларига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок етишга ижозат берилган сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида“ги қарор қабул қилинди.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ваколатларига кирувчи бошқа айрим масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шу куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов журналистларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳи, улар кўрсатган номзодларни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчиларнинг имзоларини тўплашни ташкил этиш тартиби, шунингдек, бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа масалалар тўғрисида маълумот берди.

Округ сайлов комиссиялари тузилганлиги, уларнинг жамоатчилик обрўли вакиллари орасидан шакллантирилган шахсий таркиби, шунингдек, ушбу комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳақида ахборот берилди.

6605

15Октябрь 2007



Долзарб мавзулар