Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Журналистлар учун семинар

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Навоий округ сайлов комиссияси ҳузуридаги Матбуот марказида "Оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясидага мақсад ва вазифалари" мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда 6-Навоий округ сайлов комиссияси аъзолари, матбуот хизмати ходимлари, туман, шаҳар ҳамда тармоқ газеталарининг муҳаррирлари, телевидение ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Навоий округ сайлов комиссияси раиси Ўткир Мавлонов бошқарган анжуманда Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимининг конституциявий асослари, сайлов кампаниясини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, сайловолди ташвиқоти, Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими: миллий ва хорижий тажриба мавзуларида маърузалар тингланди.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси, ҳуқуқшунос Ў.Холов семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

3295

01Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар