Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Кеча-ю кундуз хизматда

12-Фарғона округ сайлов комиссияси қошида ташкил этилган Матбуот хизматида беш нафар ходим ишдан ажралган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.

"Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши биносида жойлашган Матбуот хизмати компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан етарли даражада таъминланган бўлиб, журналистларнинг Ўзбекистон Президенти сайлови билан боғлиқ ахборотни оператив равишда исталган ОАВга узатиши учун зарур шароитлар яратилган. Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти ҳам яратилган. Катта стендларда тегишли адабиёт, хусусан, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун қўйилган.

- Матбуот хизмати "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги ва амалдаги бошқа тегишли қонунлар ҳамда Матбуот хизмати Низоми, меъёрий ҳужжатларга қатъий амал қилган ҳолда иш юритмоқда, - дейди унинг раҳбари, Матбуот ва ахборот агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Тилаволди Жўраев region.uz мухбирига. - Журналистлар Матбуот хизматидан фойдаланишда тенг ҳуқуқлидирлар, фақат улардан сайлов билан боғлиқ масалаларни ёритишда ошкоралик ва холислик талаб этилади.

Матбуот хизмати кеча-ю кундуз хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида ходимларнинг навбатчилиги йўлга қўйилган. Хизмат ходимлари мурожаат қилаётган ОАВ вакиллари, шунингдек, сайловчиларнинг ҳар қандай саволларига жавоб беришга шайдирлар. Матбуот хизмати кеча-ю кундуз фаолият юритмоқда.

4090

02Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар