Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингдаги маърузаси

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингдаги маърузаси
2009 йил 27 декабр ЎзР МСК Матбуот маркази 22.30

Ҳурматли брифинг қатнашчилари !
Хонимлар ва жаноблар!

Соат 20.00 да Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови бўйича  овоз бериш жараёни якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда қарийб 15 миллион 108 950 сайловчи иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,8   фоизни ташкил этади.
Шундай қилиб, яна бир карра таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-модасига мувофиқ, парламентимиз Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови ўтган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлиги ва Экоҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитасидан вакиллари ҳисобланган номзодлар орасидан яширин овоз бериш орқали 15 нафар Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича Экоҳаракат Конференцияси ўз ишини тугатди. Ҳозирги вақтда овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлаш жараёни давом этмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларида  мустаҳкамлаб қўйилган барча демократик қоида ва принципларга риоя қилган ҳолда ўтказилди. Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади.
Ҳозирги пайтда  “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ сайлов участкаларида парламент қуйи палатасининг ҳар бир депутатлигига номзод бўйича алоҳида овозлар санаб чиқилмоқда.
Шунингдек, аввал хабар қилинганидек, сайловда 36 та давлатдан ва 4 та халқаро ташкилотдан 270 дан зиёд хорижий кузатувчилар иштирок этмоқда. Шу жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан 13 нафар, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасидан 84 нафар, Шанхай ҳамкорлиги  ташкилотидан 5 нафар ва Ислом конференцияси ташкилотидан 7 нафар кузатувчилар сайловда иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси сайловида депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 30 мингдан зиёд кузатувчилари ва 30 мингдан зиёд ваколатли вакиллари қатнашмоқда. Қонунчиликка кўра сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда қатнашмоқда.
Ертага, 28 декабр куни соат 17:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон этилишини маълум қилмоқчи эдим.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

6733

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар