Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашув

2007 йил 2 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг Ўзбекистон жамоат, нодавлат, нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов учрашув иштирокчиларини қутлар экан, учрашувни ишчанлик ва очиқ мулоқот руҳида ўтказишга даъват этди. Бугун жамиятимиз мамлакатимиз учун муҳим бўлган сиёсий воқеа - Президент сайлови арафасида турибди. Шу боисдан ҳам Президент сайлови мазкур учрашувнинг бош мавзуси бўлди. Тадбирда мамлакатимиз фуқаролари сайловга турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга, ҳар бир сайловчи тақдирига таъсир ўтказувчи муҳим сиёсий воқеа сифатида қараётгани таъкидланди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида барча шароитлар яратилди,- деди М.Абдусаломов. - Сайловлар демократиянинг, халқ хоҳиш иродасини ифода этишнинг, унинг мамлакат сиёсий ҳаётида бевосита иштирок этиши, давлат бошқарувида ва давлат ҳокимиятини шакллантиришда иштирок этишининг муҳим воситасига айланди.

Учрашув иштирокчилари мамлакатимизда яратилган сайлов тизими сайловларни очиқ ва ошкора ўтказишда мустаҳкам механизми яратилганининг ва бу амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг яққол ифодаси эканлигини таъкидлашди. Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов тадбир қатнашчиларига Марказий сайлов комиссияси фаолияти, Президент сайлови билан боғлиқ ўтказилган тадбирлар хусусида атрофлича маълумот берди. Жумладан, жорий йилнинг 18 сентябр куни Марказий сайлов комиссияси йиғилишида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида" Қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2007 йил 23 декабр - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, 21 сентябр куни эса сайлов кампанияси бошланган кун деб белгиланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан шунингдек, сайлов округларини тузиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди. Сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди. Шу билан бир қаторда сайлов округлари сайловчиларнинг сони кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинди. Округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди. Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида" Қарор қабул қилди.

Маълумки, мамлакатимизда фаолият юритаётган бешта сиёсий партия - Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси, "Фидокорлар" миллий демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, Халқ демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этишини билдириб, мурожаат этди. Марказий сайлов комиссияси улар тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Президент сайловида иштирок этишга ижозат берди. Бундан ташқари, битта сайловчилар ташаббускор гуруҳига ҳам сайловда иштирок этишига рухсат берилди. Барча сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳига сайловда иштирок этиш тўғрисидаги гувоҳнома ва имзо варақалари берилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини холисона ёритиш юзасидан имзоланган битим ҳақида гапириб берди. Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат сайлов қонунчилигини сайловчилар орасида тушунтириш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш, сайлов жараёнининг очиқлиги, ошкоралиги ва транспарентлигини таъминлаш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ўтказилаётган сайлов жараёнидаги асосий тадбирларнинг босқичлари, муддатлари ва мамуни ҳақида сайловчиларни ўз вақтида хабардор қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда таъкидланганидек, ҳозир ташкилий-тайёргарлик ишлари якунига этди ва сайлов кампаниясининг асосий босқичи давом этмоқда. 19 октябрдан Президентликка номзодлар кўрсатиш бошланди.

Учрашув чоғида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарди.

9107

02Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар