Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Овоз бериш давом этмоқда

Барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгшаларига депутатларни сайлаш бўйича овоз бериш давом этмоқда.

Ҳозирга қадар сайловда 13 миллион 670 387 фуқаро иштирок этди. Бу сайловчиларнинг 79,4 фоизини ташкил этади. Айни пайтда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 15 нафар депутатини сайлашга бағишланган Конференсияси давом эмоқда.
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Қ.Тоғаев томонидан мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида 27 декабр куни соат 17.00даги брифингда маълум қилинди.
Таъкиданганидек, ҳозирга қадар Марказий сайлов комиссиясига сайлов жараёни давомида сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумот тушмаган.
Навбатдаги брифинг соат 22.30 да бўлади.

УзА

3763

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар