Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Қ.Тоғаевнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказиладиган брифингдаги маърузаси

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Қ.Тоғаевнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказиладиган брифингдаги маърузаси
2009 йил 27 декабр ЎзР МСК Матбуот маркази 17.00

Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

Хонимлар ва жаноблар!

Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов бўйича овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Жойлардан олинган маълумотларга қараганда, бугун соат 16.00 га қадар овоз беришда 13 670 387 нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 79.4 фоизини ташкил этади.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 1 ва 47¹-моддаларида Қонунчилик палатасининг 15 депутати Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Экоҳаракат Конференцияси давом этмоқда.

Конференция ишида Марказий сайлов комиссияси ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда хорижий (халқаро) кузатувчилар иштирок этмоқда.
Ҳозирга қадар жойлардан Марказий сайлов комиссиясига овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида хабар ва маълумотлар келиб тушган эмас.
Навбатдаги матбуот анжумани соат 22.30 да ўтказилади.

Эътиборларингиз учун раҳмат!


4637

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар