Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Имконият ва қулайлик

3-Медицина сайлов округига қарашли 13-сайлов участкаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали биносида жойлашган. Мазкур участкага шу яқин атрофдаги тўртта шифохона — Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Онкология диспансери, 1-Республика силга қарши диспансери ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали киради.

— Сайловчиларимиз, асосан, даволанаётган, соғлигини тиклаётган фуқаролардан иборат, — дейди мазкур сайлов участкаси раиси Хидирбой Отабоев. — Улар 888 нафарни ташкил этади. Сайлов жараёнлари кўчма сайлов қутисини беморлар ёнига олиб  бориш орқали ташкил этилмоқда. Мана ҳозир соат кундузги 12 гача сайловчиларимизнинг 50-55 фоизи ўз хоҳиш-иродаларини билдириб бўлишди.

— Сайлов ишлари яхши йўлга қўйилганлиги биз каби беморлар учун ҳам қулайлик туғдирмоқда, — дейди Республика шошилинч тиббий марказининг Нукус филиали Реабилитация бўлимида даволанаётган 70 яшар онахон Гулайша Есемуратова. — Сайлов участкаси ходимлари сайлов қутичасини ёнимизга олиб келиб, ўзимиз хоҳлаган номзодлар учун овоз беришимизга имконият яратиб беришаяпти. Ватанимиз равнақи йўлида ҳормай-толмай хизмат қилишга қодир инсонлар учун овоз берганимиздан хурсандмиз.

Сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
“Халқ сўзи” мухбири

2458

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар