Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайловчилар фаол

Сирдарёда эрта тонгданоқ барча сайлов участкалари гавжум бўлди. Чунки вилоятда сайловолди учрашувлари, партиялар ташвиқоти уюшқоқлик билан ўтказилган эди.

Янгиер шаҳрида жойлашган 66-Янгиер сайлов округида 104745 нафар сайловчи рўйхатга олинган.
— Округимиз ҳудудида 68 та сайлов участкаси бор, — дейди округ сайлов комиссияси раиси Бозорбой Худобердиев. — Соат 12 гача 70 минг 304 нафар сайловчи овоз бериб бўлди. Бу умумий сайловчиларнинг 67 фоизини ташкил этади. 

Сайлов участкаларида Россия Федерациясидан келган халқаро кузатувчи Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти профессори Ирина Звягелская бўлиб, сайловлар демократик, уюшқоқлик ва фаоллик руҳида ўтаётганлигини баён этди.

Шомурод ХОЛМУРОДОВ,
“Халқ сўзи” мухбири


3311

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар