Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Якдиллик тимсоли

Навоий вилоятининг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилаётган сайловлар мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий жараёнда якдил, аҳил ва иноқ эканликларини кўрсатмоқда.

Навбаҳор тумани сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Умаровнинг айтишича, соат 13 га қадар тумандаги 55897 сайловчининг 39350 нафари ёки 70,4 фоизи муносиб номзодлар учун овоз берган.

Туманнинг барча гўшаларида сайлов қизғин ва якдиллик билан олиб борилмоқда. Биринчи  марта сайловларда қатнашаётган ёшларнинг қувончи чексиз. 1907 нафар ана шундай йигит-қизлар халқимиз вакилларига овоз беришга шошилмоқдалар.

—    Ёшим саксондан ошди, — дейди меҳнат фахрийси Ҳамро бобо Пўлатов. — Юртбошимиз раҳнамолигида ислоҳотлар ўзининг чинакам натижаларини кўрсатмоқда. Юрт обод, хонадонлар файзли, осмонимиз мусаффо, қалбларимиз ғурурга тўла. Бундай муаззам ва мукаррам замонни ҳеч қачон кўрмаганмиз. Ватаннинг бир оддий фуқароси сифатида оқил ва одил сиёсат учун овоз бераётганлигимдан чексиз шукронадаман.

Ҳамдам ЭШОНҚУЛОВ,
“Халқ сўзи” мухбири

3449

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар