Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов қутилари хонадонларда

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Хоразм вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтмоқда. Воҳа ҳудудида 415 та сайлов участкаси мавжуд. Бугун мазкур сиёсий жараёнда 940 минг 472 нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 25 минг нафардан зиёдроғи сайлов кунига қадар 18 ёшга тўлган фуқаролардир. Улар ушбу сиёсий воқеликларда илк маротаба иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди. 

Жумладан, Урганч шаҳридаги 27- сайлов участкасида ҳам сайлов жараёни қизғин давом этаётир. 
— Сайлов участкамизда 1602 нафар сайловчи рўйхатга олинган, — дейди участка сайлов комиссияси раиси Равшанбек Ўрозалиев. — Шундан биринчи марта овоз бераётганлар сони 16 нафарни, кекса ва ногирон сайловчилар эса 15 нафарни ташкил этади. Бетоб ва дардманд фуқароларнинг сайлов жараёнида иштирок этишларини ҳамда ўз конституциявий бурчларини бажаришларини таъминлаш мақсадида сайлов қутилари уларнинг хонадонларига олиб борилди. Бу ҳам мамлакатимиздаги сайлов тизимининг демократик тамойилларга асосланганлигига бир мисолдир.


Ойбек РАҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири  

4322

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар