Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Хеч ким эътибордан четда қолмаяпти

29-Жиззах округ сайлов комиссияси ҳудудидаги 66 та сайлов участкасининг ҳар бирида бугунги муҳим сиёсий тадбирни юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, уларнинг энг сўнгги алоқа воситалари билан таъминлангани сайлов жараёнининг бориши ҳақидаги маълумотлардан тезкорлик билан хабардор бўлиб туриш имконини бермоқда. 

— Жиззах шаҳридаги мавжуд 41 та, Жиззах туманидаги 13 та ҳамда Ғаллаорол тумани ҳудудидаги 12 та сайлов участкасида жами 128685 нафар сайловчи овоз бериши кутилмоқда, — дейди 29-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси Солижон Қобилов. — Уларнинг 7652 нафари ушбу сиёсий тадбирда илк бор қатнашаётган ёшлардир.

Куннинг биринчи ярмига қадар Жиззах шаҳридаги сайловчиларнинг 86382 нафари, биринчи овоз бераётганларнинг 80 фоиздан зиёдроғи ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди.

16-сайлов участкаси шаҳарнинг Сайилжойи маҳалласидаги 1-сон академик лицейи биносида жойлашган. Бу ерда 2548 сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолаётгани йўқ. Хусусан, сайлов участкаси биносига кела олмайдиган ногиронлар ҳамда 16 нафар кекса отахон-онахонларга эрта тонгданоқ сайлов қутилари олиб борилди.

“Сайлов натижалари мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши, оилаларимиз фаровонлиги учун хизмат қилишига шубҳа йўқ”, дейишмоқда кексаю ёш сайловчилар.

Б. САТТОРОВ,
“Халқ сўзи” мухбири

2857

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар