Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Бухоро филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Бухоро филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Сиёсий партиялар фаоллари, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда сайловда қатнашиш эркинлиги ва овоз бериш тартиби ҳақида фикр юритилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан юридик фанлари номзоди Исоқ Мардонов, Бухоро давлат университети доцентлари Соиб Раупов ва Мубин Раҳматуллаев ўз чиқишларида сайловлар демократия кўзгуси эканлигини, у мамлакатимизда умумий, тўғридан-тўғри ва тенг сайлов ҳуқуқига риоя қилинган ҳолда яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, унда ҳар бир киши ўз хоҳиш-иродасини ифода етиши, сайлов эркинлиги таъминланиши халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилган миллий қонунчилигимиз томонидан кафолатланганлигини таъкидлашди.

Давра суҳбати қатнашчилари сайлов қонунчилиги юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олишди.

2473

06Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар