Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Матбуот хизматида иш қизғин

Жорий йилнинг 23 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқ, ошкора, транспарентлик руҳида ўтишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. 4-Бухоро округ сайлов комиссияси Матбуот хизматида сайлов жараёнини холис, демократия талаблари асосида ёритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Матбуот хизмати ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтириш борасида ҳам иш олиб боришмоқда. Шунингдек, Матбуот хизмати ҳузурида ОАВ ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқшунос, сиёсатшунос олимлардан иборат экспертлар гуруҳи тузилган.

Матбуот хизматида доимий навбатчилик ташкил етилган бўлиб, навбатчи ходимлар ОАВ вакиллари ҳамда аҳолининг сайлов жараёни билан боғлиқ барча саволларига жавоб беришмоқда.

Матбуот хизмати компютер, телефон, факс, интернет, зарурий адабиётлар билан таъминланган. Бу ерда турли мавзуларда матбуот анжуманлари ўтказиб келинмоқда. Бу эса сайлов жараёнининг очиқ ва ошкора тарзда ўтишини таъминламоқда.

2549

06Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар